Зеленский сўз эркинлигини чеклаётганликда айбланди
Украинанинг “Мухолиф партия – Ҳаёт учун” партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчук Украинада сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ўзгарганига баҳо берди.
Унинг айтишича, Украинада сўз эркинлигига амал қилиш муаммоси танг ҳолатга келган. “У аввалги Порошенко тузумидагидан ҳам ёмонлашмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Медведчук.
Сиёсатчининг таъкидлашича, сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни собиқ президент Пётр Порошенкодан мерос деб бўлмайди. “Радиоэшиттириш миллий кенгаши томонидан баъзи каналлар ва ОАВга нисбатан барча ҳаракатлар ҳали одамларга бирор нарса қилмаган янги ҳукуматнинг фуқароларимизга ҳақиқатни етказиши мумкин бўлган механизмларни тортиб олишга ҳаракат қилаётганининг исботидир”, деб таъкидлаб ўтган Медведчук.
Унинг айтишича, амалдаги президент Владимир Зеленский ахборот ҳудудини тозалаб, “ҳукуматга ёқишга ҳаракат қиладиган ОАВни” қолдиришга уринмоқда.
Мавзуга оид
16:05
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
14:00
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024