Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон фуқаролари Бухорода ЙТҲга учради, 8 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди
2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Б.Х. “Мерседес-Спиринтер” русумли микроавтобусни Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқароси касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчига ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинган.
Қолган 8 нафар йўловчи ҳеч қандай жароҳат олмаганлар. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026