Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валюта курсининг ўзгариши Ўзбекистон ташқи қарзларини тўлашга қандай таъсир қилади?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Тадбирда маълум қилинишича, валюта курсининг ўзгариши Ўзбекистоннинг ташқи қарзларини тўлашга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
“Валюта курсида доимо кучсиз тебранишлар кузатилиб туради. Бу табиий ҳол, иқтисодий шароитларга мослашишга ёрдам беради. Курсда кучайиш ёки девалвация бўлса, бу инфляцион турғунликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 20 фоизига тенг. Бу дунё бўйича паст кўрсаткичлардан бири. Бошқа давлатларда ташқи қарз ЯИМнинг 60 фоизигача етишини кўриш мумкин. Шунингдек, давлат ташқи қарзларининг 90 фоиздан ортиғи 10 йилдан узоқ муддатга олинганини ҳам инобатга олиш керак.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20 млрд долларга яқин. Бунинг 7 млрд долларини банклардан олиб кирилган инвестиция линиялари, 8 млрд долларини эса қўшма ташкилотлардаги асосий корхонадан шўъба корхонага киритилган маблағлар ташкил этади”, - деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026