Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошқарув ходимларининг умумий сони 24 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари намунавий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига бериш бўйича ташкилий чора-тадбирларни тугаллайди.
Белгиланишича:
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тасдиқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади;
бошлиқ мақомига, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
бошлиқнинг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгиланди:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмлар муомаласи қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган жарималар;

















