Мактабларга янги ўқув йили учун синф журналлари ва бошқа ҳужжатларни етказиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига синф журналлари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш ишлари бошланди. Бу ҳақда ХТВ хабарида маълум қилинди.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан мактабларга жами 247 372 дона синф журналлари етказиб берилади. Жумладан, таълим муассасаларига 1-4-синфлар учун 99 440 дона, 5-9-синфлар учун 108 840 дона, 10-11-синфлар учун 39 092 дона синф журналлари етказиб берилмоқда.
Бундан ташқари, мактабларга баҳолар табели, тўгарак машғулотлари журнали каби бошқа ҳужжатлар ҳам етказилади.
Янги ўқув йилининг бошидан (4 сентябрдан) барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнида фойдаланиш учун синф журналлари билан тўлиқ таъминланади, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, жорий йилда синф журналларини тайёрлаш жараёнида уларни дизайн ва сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб бериши, ўқитувчилар учун қулайлик яратишига алоҳида эътибор қаратилган.
Мавзуга оид
16:39 / 28.12.2024
Путин рус тилини билмайдиган мигрант болаларини мактабга қабул қилмаслик тўғрисидаги қонунни имзолади
15:02 / 25.12.2024
Айрим мактаб ходимларига устамалар тўлаш такомиллаштирилади
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024