Спорт | 09:09 / 22.08.2019
11768
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон россиялик бешкурашчилар маҳаллийлаштирилгани учун компенсация тўламайди

Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова

Россия Замонавий бешкураш федерацияси Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинованинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўтгани учун товон пули талаб қилмаслик тўғрисидаги қарорга келди. 

«Яқинда Ўзбекистонда миллий федерация қайта ташкил этилди, бешкураш эндигина ривожланмоқда. Олимпия ўйинларига бир йил қолганда юқори даражадаги спортчиларни тайёрлай олиш имконсиз эканини ҳамма яхши тушунади, шунинг учун Ўзбекистон федерацияси бизга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада икки спортчимиз спорт фуқаролигини ўзгартиришга рози бўлди ҳамда бундан буён Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳеч қандай товон пули берилмади.

Натижалар ушбу спортчиларнинг Россия терма жамоаси сафига киришига имкон бермайди. Спорт меъёрлари бўйича уларнинг ёши анча катта экани ҳисобга олинса, уларда бизнинг жамоа таркибида Олимпия ўйинларида иштирок этиш имконияти йўқ. Бироқ, энди улар Ўзбекистон миллий терма жамоасида қатнашиш орқали ўз орзуларини амалга оширишлари мумкин», - дея Россия Замонавий бешкураш федерацияси раҳбари Вячеслав Аминовнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бундан олдин, Ўзбекистон яна икки россиялик спортчини маҳаллийлаштиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид