Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг XXI ялпи мажлиси Facebook орқали онлайн трансляция қилиниши мумкин
21 август куни Сенат биносида журналистлар, блогерлар ва Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда XXI ялпи мажлисда қанақа масалалар кўтарилиши, сенаторларнинг фаолиятини кучайтириш ва яна бошқа қатор ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш каби фикрлар ўртага ташланди. Шунингдек, Норбоева Сенатнинг очиқ-ошкора ишлашини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар ташланаётганини таъкидлади.
«Сенат фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот етказилмагани учун ҳам кўпчиликда сенаторлар бўйича салбий фикрлар шаклланиб қоляпти. Бунинг одини олиш учун халққа очилишимиз керак. Эртага бўладиган XXI ялпи мажлисни ҳам Facebook ижтимоий тармоғида онлайн трансляция қилишни режалаштиряпмиз. Фуқароларимиз қонунлар қандай қабул қилинаётганини, қанақа муҳокамалар кетаётганини билишлари керак. Трансляция масаласи албатта, кўриб чиқилади. Бундан кейин ҳар бир ялпи мажлисда бу амалиётни қўллашга ҳаракат қиламиз», дея Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, онлайн трансляция бўйича техник-ташкилий ишлар олиб бориляпти ва унинг қай тартибда амалга оширилиши бўйича батафсил ахборот берилади.
Мавзуга оид
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026