«Оқ Сарой» резидентларига ажойиб соврин – машиналар калитини совға қилди
11 август - “Қурувчилар” куни муносабати билан Тошкентдаги муҳташам «Оқ Сарой» турар жой мажмуасида катта тантана ташкил этилди. Ушбу кечада мазкур мажмуадан уй харид қилган хонадон эгалари ўртасида ажойиб совринли ўйин ўйналди.
200дан ортиқ янги хонадон эгалари ва уларнинг яқинлари йиғилган тадбирда катта байрам дастурхони ёзилди. Кечага афсонавий “Ялла” гуруҳи, Шаҳзода ва Матин Банд ташриф буюриб, ажойиб тароналар билан меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлашди.
Шу куни ажойиб совға – 5та автомобиль соҳиблари аниқланди. Ғолиблар лототрон орқали меҳмонлар томонидан тасодифий танлов йўли билан 2та Chevrolet Spark, 2та Nexia 3 va Gentra машиналарининг эгасига айланишди.
Кўпчиликда айни дамда «Оқ Сарой» ўзи қандай турар жой?», деган савол туғилиши мумкин.
«Оқ Сарой» турар жойи қулай яшаш тарзи, Европа услуби ва шарқона ҳашаматни ўзида жамлаган инновацион лойиҳадир. Мазкур қўриқланадиган ҳудуд метро бекатига яқин жойлашган бўлиб, комплекс яқинида болалар боғчаси, мактаб, тиббий муассасалар, шаҳардаги марказий бозорлардан бири, жамоат транспортининг асосий йўналишлари ҳаракатланадиган чорраҳа мавжуд.
Ички ҳовли дам олиш учун ўриндиқлар, болалар ва спорт майдончалари, ёрқин рангдаги, хавфсиз аттракционлар, фавворалар билан таъминланган. Шунингдек, шахсий автомобилларни қўйиш учун ёпиқ автотураргоҳ ҳам мавжуд.
Маълумот ўрнида: Мазкур турар жой мажмуаси «URBAN STROY» компаниясининг катта лойиҳаси бўлиб, бу инновацион йўналишлар ва янги технологик ютуқларни қўллаган ҳолда яшаш учун қулай иморатларини барпо этишни мақсад қилган қурилиш компаниясидир.
Муҳташам саройда яшашнинг вақти келди. Энг муҳими, фоизсиз муддатли тўлов асосида!
Мурожаат учун телефонлар:
+998 97 777 11 66
+998 97 770 55 00
+998 95 193 75 57
+998 95 194 75 57
+998 99 811 11 66
«Oқ Сарой» манзили:
Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси
Бизнинг бош офисимиз манзили: Яшнобод тумани, Паркент массиви, М. Риёзий кўчаси, 6/7-уй, 3-хонадон. «URBAN STROY» корхонасидан «Оқ Сарой» турар жой мажмуаси, Паркент ва Олтинтепа кўчалари кесишмасида жойлашган, собиқ Али Баба ресторани.
Реклама ҳуқуқи асосида