Ўзбекистон банк секторида янги жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Қозоғистоннинг етакчи банки – «Қозоғистон Халқ банки» Тошкентда ўзининг шўъба банкини очди. Пойтахтнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида Қозоғистоннинг халқаро Halyk («Қозоғистон Халқ банки» АЖ – Halyk Bank) гуруҳи юқори лавозимли раҳбарияти, йирик бўлинмалари, филиаллари ва Қозоғистон, Грузия, Россия, Қирғизистон ва Тожикистондаги шўъба ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида ташкил этилган сафардаги кенгаши доирасида ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказди. Унда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Анжуман доирасида учрашувлар бўлиб ўтди, илғор тажриба алмашиш ташкил этилди, «Halyk» гуруҳини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Тадбир қатнашчилари бизнес намоёндалари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишиб, Ўзбекистон маданияти билан танишишди.


Анжуман иштирокчиларига гуруҳнинг яқинда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган шўъба банки – «Tenge Bank» АТБ таништирилди. Маълум қилинишича, режага мувофиқ, Банк илк босқичда юридик шахсларга фаол хизмат кўрсатиш, ҳисоб-касса амалиётларини бажариш, SWIFT тизими орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш ва шу каби бошқа хизматларни кўрсата бошлаган.


«Биз фаолиятимизнинг илк кунлариданоқ, маҳаллий компаниялар томонидан хизматларимизга катта қизиқишни кузатмоқдамиз. Ўз навбатида, биз Halyk Гуруҳи мижозларга ихтиёридаги улкан имкониятлар рўйхатини тақдим этишни режалаштирмоқда, - дея қайд этди Tenge Bank бошқаруви раиси Аслан Талпаков. – Биз, шунингдек, муносиб трансчегеравий ҳисоб-китоблар ва савдо-сотиқни молиялаштиришнинг замонавий инструментларини таклиф этамиз».
























