Юртимизда айни пишиқчилик вақти. Бозор-у дўконлардан мева ва сабзавотларни уйда консерва ёпиш учун харид қилаётган юртдошларимизни кўрганда, наҳотки фақат банкага ёпиш йўли билан маҳсулотларни қишга ғамлаш мумкин деб ўйлайдилар, деган хаёлга борамиз.
Хонадон шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланишларнинг энг хавфли тури, ҳатто баъзида ўлим билан якунланувчи – ботулизм касаллиги учраб туради.
2017-2018 йиллар давомида уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 195 нафар фуқаролар жабрланган, уларнинг 8 нафари тиббиёт муассасаларига ўз вақтида мурожаат этмаганликлари туфайли, кечикиб олиб борилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрларига тўла риоя қилинмайди. Натижада консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва ўзидан заҳарли токсинлар чиқаради.


Ботулизм споралари билан зарарланган консерва маҳсулотларини ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда унинг белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан саккиз-ўн кунгача чўзилади. Беморда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоғининг осилиши (птоз), ютиш ва гапириш қобилиятининг пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши каби касалликнинг клиник белгилари кузатилади.

Хаста кишини уй шароитида ҳар ким ўз билганича даволаши қатъиян ман этилади. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Акс ҳолда касалликнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва нафас тизими хасталиклари юзага келиши, бунинг натижасида беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳаттоки ўлим билан якунланиши мумкин.
Ҳар қандай касалликлар каби ботулизмнинг олдини олиш ҳам инсоннинг ўз қўлида. Уй шароитида бодринг, помидор, паттисон маринадлари, бақлажон икраси каби консерва маҳсулотларини тайёрланишини тавсия этмаймиз. Бундай шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларининг сифатига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Чунки, консерва маҳсулотлари тайёрлашдаги зарур технологик жараёнлар, яъни консерва заводларидаги каби юқори босим остида









