Луис Энрикенинг 9 ёшли қизи вафот этди

Фото: Getty Images
Испания миллий жамоаси ва «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике 29 август тунида қизи Хана вафот этганини хабар қилди.
9 ёшли қиз сўнгги 5 ой давомида суяк саратонига қарши курашди.
«Бизнинг қизимиз Хана бугун 9 ёшида суяк саратони билан 5 ойлик курашдан сўнг вафот этди. Ушбу ойлар давомида муҳаббатини намоён қилган ва бизни тушунган барчадан миннатдормиз.
Сан-Хуан-де-Деу ва Сан-Пау касалхонаси ходимларига садоқати ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Шифокорлар, ҳамширалар ва барча кўнгиллиларга раҳмат.
Хана, биз сени соғинамиз, ҳаётимизнинг ҳар куни сени эслаймиз ва яна учрашамиз деган умиддамиз. Сен оиламизнинг йўлчи юлдузисан.
Тинч ором ол, Ханита. Сенинг оиланг», –деб ёзади Луис Энрике ўз «твиттер»ида.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Луис Энрике Испания миллий жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиққан эди. 49 ёшли мутахассис оилавий сабаблар туфайли жамоанинг 3та ўйинини ўтказиб юборган эди. Испанияни унинг ёрдамчиси Роберт Морено бошқармоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трампнинг суҳбатидан кейин ҳам Россия Киевга зарба беришда давом этмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Ободонлаштириш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 11:05
-
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ
Жаҳон | 10:26
-
Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди
Ўзбекистон | 10:04
Мавзуга оид

21:20 / 31.05.2025
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи

20:20 / 05.07.2023
Луис Энрике – «ПСЖ» бош мураббийи

16:55 / 08.12.2022
Луис Энрике Испания миллий жамоаси билан хайрлашди

18:38 / 19.11.2019