Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:55 / 08.12.2022
15412
1 дақиқада ўқилади
Луис Энрике Испания миллий жамоаси билан хайрлашди
Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике истеъфога чиқди.
Фото: Getty Images
Испания қироллик футбол федерацияси испаниялик мутахассис жамоа билан расман хайрлашганини эълон қилди. Энрике 2019 йилдан буён «қизил фурия»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида испанлар Евро-2020да яримфиналга қадар етиб борган, аммо пенальтилар сериясида Италияга мағлубиятга учраганди.
Маълумот учун, Испания ЖЧ-2022 нимчоракфиналида Марокашга қарши учрашувда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш