Ўзбекистон раҳбариятининг юртимизга келаётган сайёҳлар сонини ошириш ҳамда халқаро майдонда мамлакат имижини яхшилаш учун инновацион усулларни қўллашга доир топшириғи ижроси сифатида ташкил этилган World Influencers Congress ("Жаҳон Инфлюенсерлари Конгресси") биринчи халқаро конгресси доирасида дунёнинг энг сара 100 нафар блогери 22-27 август кунлари юртимизда бўлишди.
Улар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбир давомида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлишиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиб берувчи ажойиб фото, видео ва ёзма материаллар тайёрлашди.
"World Influencers Congress» (WIC) тадбиримизда ўз иштирокини тасдиқлаган инфлюенсерларнинг «Instagram», «Facebook» ва «Youtube» видеохостингидаги обуначиларининг умумий сони 109 миллионга яқинни ташкил қилади. Шундай экан, ушбу инфлюенсерларнинг платформаларида нашр этилган материалларнинг кўздан кечирилиши 7,7 миллиард мартани ташкил қилади", - дея маълум қилганди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Хўш, мазкур тадбирда иштирок этган блогерлар кимлар ва улар қай даражада нуфузга эга? Улар ўз обуначиларига Ўзбекистонни қанчалик таништира олишди? Юртимизга келган барча блогерлар ҳақида бўлмаса ҳам, уларнинг айримлари тўғрисидаги маълумотлар билан қуйида танишишингиз мумкин (блогерларнинг фақатгина Инстаграм ижтимоий тармоғидаги обуначилари сони кўрсатилмоқда).
Atta Halilintar (@attahalilintar) – индонезиялик актёр ва блогер, Инстаграмда унинг 9,5 млн обуначиси бор.
Rawan Bin Hussain (@rawan) – қувайтлик модель ва бьюти-блогер. Лондонда яшайди. Обуначилари сони - 3,7 млн.
Sadaf (@sadaf_beauty, @sadaf_beauty_diary) – Сан-Францискода яшайдиган эронлик модель, бьюти-блогер. Унинг @sadaf_beauty аккаунтида 2,1 млн, @sadaf_beauty_diary аккаунтида - 1 млн обуначи бор.
Sjana Elis Earp (@sjanaelise) –йога бўйича инструктор, модель ва блогер. Австралияда яшайди. 1,6 млн обуначига эга.
Altug Galip (@kyrenian















