Ўзбекистон | 18:04 / 31.08.2019
23729
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида янги ўтказиш пунктлари иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари вакилининг маълум қилишича, жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида илгари эришилган келишувларга мувофиқ давлат чегараси орқали 4та янги назорат-ўтказиш пункти очилди.

Шу тариқа, 2019 йил 30 августдан бошлаб Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида «Риштон» - «Кайтпас», «Тул» - «Отукчу», «Ленбург» - «Апкан», «Девайрам» - «Бўз-Адир» ўтказиш пунктлари ишлай бошлади. Бундан ташқари, соат 07:00 дан 18:00 гача ишлаган «Ўзбекистон» - «Қизил-Кия» ўтказиш пунктларида вақт чекловлари қайта кўриб чиқилди, энди улар соат 06:00 дан 20:00 гача ишлайди.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу назорат ўтказиш пунктларини очиш тўғрисидаги келишувга жорий йилнинг 23 августида икки давлат чегара идоралари раҳбарларининг учрашуви натижасида эришилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид