Умумий ўрта таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538 сонли фармони билан Давлат инспекциясига умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқловчи рейтинг индикаторларини тузиш ҳамда тасдиқлаш, 2019 йил 1 январдан бошлаб туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини тузиш, рейтинг якунларини оммавий ахборот воситаларида, Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай эълон қилиш вазифаси юклатилган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат инспекциясида умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатининг ҳолатини характерловчи рейтинг индикаторлари ишлаб чиқилди ва Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда тизимда фаолият олиб бораётган тажрибали раҳбар ва мутахассис-кадрларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилиб индикаторлар ва баҳолаш мезонлари муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида хорижий тажрибалар таҳлил қилиниб, хорижий давлатларда мактаблар рейтинги аксарият ҳолатларда халқаро билимни баҳолаш тадқиқотлари натижаларига боғланганлиги аниқланди.
Қабул қилинган индикаторлар асосида Республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча туман (шаҳар)лардан 10 фоиз (жами 956 та) умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 июль ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди.
Энг юқори ўринларни эгаллаган Топ-20таликка Хоразмдан 7 та, Намангандан 4 та, Фарғонадан 4 та, Бухородан 2 тадан, Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан 1 тадан мактаблар кирди.
Энг пастки ўринларни эгаллаган Топ-20таликка Самарқанддан 10 та, Тошкент вилоятидан 6 та, Қашқадарёдан 2 та, Бухоро ва Навоий вилоятларидан 1 тадан мактаблар кирди.
Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Наманган, Хоразм ва Навоий вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қайд этилди.
Туманлар (ва шаҳарлар) рейтингида қуйидаги ҳолат кузатилди:
Наманган вилоятида Наманган, Поп, Уйчи туманлари; Навоийда Қизилтепа, Учқудуқ ва Навбаҳор; Фарғонада Ўзбекистон, Данғара ва Риштон; Андижонда Булоқбоши, Марҳамат, Жалақудуқ; Бухорода Ғиждувон, Жондор ва Қоровулбозор;Қорақалпоғистон Республикасида Қораўзак, Элликқалъа ва Тўрткўл; Тошкент шаҳрида Сергели, Миробод ва Мирзо Улуғбек; Қашқадарёда Шаҳрисабз шаҳри, Китоб ва Косон тумани; Сирдарёда Сардоба, Ширин шаҳри ва Мирзаобод; Хоразмда Гурлан, Шовот ва Янгибозор; Сурхондарёда Сариосиё, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳри; Самарқандда Каттақўрғон шаҳар, Иштихон ва Нарпай; Жиззахда Янгиобод, Пахтакор, Ш.Рашидов; Тошкент вилоятида Пискент тумани, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари мактаблари пешқадам бўлдилар.
9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган назорат ишларида жами 25 188 нафар ўқувчи қатнашди ва уларнинг 73,1 %и она тилидан диктантдан ва 48,2 %и математикадан ёзма ишдан ижобий баҳоланди.
Диктант бўйича энг юқори натижалар Навоий, Бухоро, Наманган вилоятларида ва энг паст натижалар Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Математикадан ёзма иш бўйича энг юқори натижалар Хоразм, Навоий, Наманган вилоятларида ва энг паст натижалар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қайд этилди.
Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши бўйича юқори ўринларда Хоразм ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўлса, қуйи ўринларда Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари мактаблари аниқланди.
Мактаб ўқитувчилари жамоаси билан ўтказилган сўровномада жами 38 400 нафар педагог ходимлар қатнашди.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024