Жамият | 11:31 / 06.09.2019
125989
5 дақиқада ўқилади

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Бугун, 6 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида судланувчилар Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Ҳабибулло Нурмановга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Фото: Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг хабар беришича, мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Э. Эргашевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Фото: Олий суд
Фото: Олий суд

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми ва 273-моддасининг (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз, деб топилиб оқланди ва жиноят ишининг шу қисми тугатилди. 

Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг айбидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “о” банди ҳамда “п” бандидаги қасддан одам ўлдириш жиноятининг “уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда” содир этишда ифодаланган малакаловчи белгиси чиқарилди.

Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисмининг “в” бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинди. 

Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Ж. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Ш. Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Х. Нурманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Бундан олдин, Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд бошлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид