12:10 / 09.09.2019
3
6990

Аэропорт ва вокзалларда сайёҳлар учун планшет ижараси йўлга қўйилди 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон ҳудудидаги аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум жойларда хорижий мамлакатлар фуқаролари учун махсус планшетлар ижараси йўлга қўйилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, планшетлар аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида сайёҳларнинг мурожаатларига кўра берилмоқда. Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган.

2018 йилда Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда махсус сим-карталар сотуви йўлга қўйилган эди.  

Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган бу сим-картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиш мумкин.

Келгусида сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган, дейилади Туризм қўмитаси хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top