Андижон тиббиёт институти клиникасида водийда ягона тиббий кислород ишлаб чиқарувчи мини-заводи ишга тушди
Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида тиббий кислород ишлаб чиқариш мини-заводининг очилиш маросими ўтказилди. Мазкур янгилик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва GIZнинг «Ўзбекистонда пешқадам тиббий технологиялярни бошқариш» лойиҳаси асосида амалга оширилди. Тадбирда АДТИ ва Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбар ходимлари ҳамда GIZ вакиллари қатнашдилар.
Маросимда сўз олган АДТИ ректори М.Мадазимов, АДТИ клиникаси бош шифокори Б. Раҳмановлар тиббий кислород шифохоналарда беморларни даволаш учун муҳим эканлиги, илгари клиника учун кислородни баллонларда ташиб олиб келиниши, мини-завод нафақат тиббий кислородни сотиб олиш учун харажатларини қисқартириб, беморларга ўз вақтида сифатли тиббий кислородни хавфсиз, осон етказиб берилишини таъминлаши, баллонларни ёнғинга қарши сақлаш бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолар ечимини ҳам топиши ҳақида сўзлади.
Мини-завод харажатлари учун 130 000 евро сарф этилди.
Шу куни АДТИ клиникасида «Гинекологияда лапароскопия ва гистероскопия» мавзусида жарроҳ ва гинекологлар учун маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан соҳа вакиллари қатнашди. Тиббиёт ходимлари икки кун мобайнида малакали мутахассислар қўл остида диагностика ва гинекологик касалликларни юқори технологияли тиббий жиҳозлар ёрдамида даволаш бўйича ўз малакаларини оширдилар. GIZ лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарслар инновацион технологиялар қўлланилган ҳолда ўтказилиб, ташрих хоналаридан тўғридан-тўғри трансляциялар олиб борилди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
15:26 / 25.07.2023
ССВ: Коррупцион ҳолатларга шароит яратиб бергани учун тиббиёт институти масъулларига чора кўрилади
11:20 / 15.11.2021
Андижон тиббиёт институти магистри шифокорлар байрами куни автоҳалокатда вафот этди
21:40 / 12.10.2021
Андижонда тиббиёт институти ўқитувчиларининг ойлигидан шанбалик учун пул ушлаб қолинди
20:29 / 11.06.2021