Ўзбекистон | 17:20 / 13.09.2019
12896
2 дақиқада ўқилади

Президент мактаблари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари тайинланди.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан 2019 йилнинг 13 сентябрь куни имзоланган қарорга кўра, Нозима Олимжоновна Файзибоева Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

Президент мактаблари;

тасдиқланган штат жадвалини ва уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Абдулла Орипов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Муҳаммад Юсуф, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий, Ҳалима Худойбердиева ва Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Мавзуга оид