Жамият | 07:37 / 14.09.2019
31812
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга олиб келинган электробус қайси йўналишда синовдан ўтказилиши маълум бўлди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус келтирилган эди

Ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди. 

Шундан келиб чиқиб, пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири - 41 - “Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарида таъкидланишича, Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзор буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас, балки асосий йўлдан ҳаракатланади.

Электробус жорий йил 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.

Мавзуга оид