Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланди
Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 5 августда тасдиқланган «Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбир режаси» ижроси доирасида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланди.
Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида ва вилоят давлат архиви ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят хокими Зафар Рўзиев, вилоятдаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Архив ҳужжатлар кўргазмаси залида ташкил этилган ҳужжатлар ва сурат ҳужжатлар кўргазмаси билан танишишди.
Тадбирда Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан архив иши соҳасида алоҳида намуна кўрсатган соҳа фахрийлари ва архивчилар, 101 ёшга кирган Раҳмат бобо Турсуновга эсталик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев вилоят архивчиларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.




Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026