Аргентиналик Агустин Аррегуига қарши жанг олиб борган Батуров кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Ушбу вазннинг иккинчи рақамли вакили сифатида баҳсларга киришган ўзбекистонлик спортчи учун бу жаҳон чемпионатларидаги биринчи жанг эди.

Батуров кейинги босқичда Мўғулистон вакили Баярку Ганбаатарга қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, кечки дастурда Ўзбекистоннинг яна бир вакили Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) бразилиялик Эберт Консесаога қарши баҳс олиб боради.