Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишма оқибатида уч нафар тожик ҳарбийси ҳалок бўлди - ОАВ
16 сентябрь куни кечқурун Қирғизистон - Тожикистон давлат чегарасида содир бўлган ҳодиса оқибатида уч нафар тожик ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.
Улар:
чегарачи комендант, подполковник Убайдуллоев Рустам Амонулоевич, 1984 йилда туғилган, Ҳисорда яшаган;
оддий аскар Исломов Рамазон Аҳмадович, 1998 йилда туғилган, Вахшда яшаган;
оддий аскар Сувонов Гиёсиддин Надмидинович, 2000 йилда туғилган, Турсунзодада яшаган.
«Азия-плюс» сайтига ҳалок бўлганлар ҳақида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази шундай хабар тарқатди:
«2019 йил 16 сентябрь куни соат 18:45да Қирғизистон томони Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров тумани, Овчи-Калач қишлоқ жамоасининг «Баҳор» маҳалласидаги спорт майдончаси ҳудудида номаълум иншоотни қуришга киришган. «Баҳор» маҳалласи аҳолиси Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши чиқишди ва қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилишди.
Қирғиз томони баҳсли ҳудудларда чегаралар делимитациясини белгиловчи икки томонлама келишувларга зид равишда ҳаракат қилди ҳамда воқеа жойига 250-300 кишидан иборат қўшимча ҳарбий кучларни сафарбар этди. Шундан сўнг, улар провокацион ҳаракатларни келтириб чиқариб, соат 19:00да «Баҳор» маҳалласининг қуролсиз фуқароларига қарата ўқ узишди, натижада Тожикистон Республикасининг бир неча фуқароси яраланди».
Бундан олдин, Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишмада камида 10 киши яралангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026