Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинди
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари;
2019-2020 йилларда енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Ҳужжатда белгиланишича,
а) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
б) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали пахта ип-калаваларини (ТИФ ТН бўйича 5205, 5206, 5207 кодлари) олиб чиқишда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб экспорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи буйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншюотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади;
чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади;
“Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди.
Қарорда белгиланишича, “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 2018-2020 йиллар ҳосилидан пахта толасини маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида миллий валютага сотиш маҳсулот юклаб жўнатилган кундан 90 кун мобайнида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда 35 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026