Саудия Арабистони Истанбулдаги журналист ўлдирилган консуллиги биносини сотиб юборди – ОАВ
Саудия Арабистони бир ойча аввал 2018 йил октябрда саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган Истанбулдаги консуллиги биносини сотиб юборган. Бу ҳақда Haberturk TV телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, Истанбулнинг нуфузли тумани Левентда жойлашган бино бозор нархидан 3 баробар арзонроққа сотиб юборилган. Бинонинг янги эгаси кимлиги номаълум.
Телеканал маълумотларига кўра, Саудия Арабистони консуллиги АҚШ консуллиги жойлашган Истанбул вилоятидаги Сариер туманига кўчиб ўтган.
Телеканалнинг таъкидлашича, бинони сотиш учун Саудия Арабистони Туркия ташқи ишлар вазирлигидан рухсат олиши керак бўлган. Бироқ вазирлик вакили уларда бинонинг сотилганини тасдиқловчи ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтган.
Аввалроқ Саудия Арабистонида Қошиқчи иши бўйича тергов ҳаракатлари вақтида консуллик биносида яширин эшитиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкинлиги хавотири сабабли бино алмаштирилмоқчилиги маълум қилинган.
Қошиқчи 2018 йил 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига бўлғуси никоҳи учун ҳужжатларни расмийлаштиргани келган. Шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган. Кейинроқ журналист консуллик биносида ўлдирилиб, жасади бўлакланиб, консулликдан олиб чиқиб кетилгани аниқланган.
Ушбу қотиллик бўйича Туркия ва Саудия Арабистони алоҳида-алоҳида тергов олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024