Бекзод Абдураҳмонов курашдан чиқди, Наврўзов ва Раҳимовда бронза учун имконият бор
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун дастури Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси учун муваффақиятсиз кечмоқда.
Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ўз иштирокини саралаш босқичида бошлаб дастлаб пуэрто-рикалик Франклин Гомесни 4:0 ҳисобида енгди. 1/16 финалда эса у кубалик Жеандре Гарзонни 10:6 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди. Аммо у бу босқичда озарбойжонлик Гаджимурад Гаджиевга 9:12 ҳисобида мағлуб бўлди. Гаджиев эса чорак финалда америкалик Жордан Бурроугзга мағлуб бўлгач, Абдураҳмонов бронза учун ўтиш ўйинларида иштирок этолмаслиги аниқ бўлди.
Ихтиёр Наврўзов (-70 кг) 1/16 финалда ҳиндистонлик Каран Каранни 7:0, 1/8 финалда болгариялик Али Умарпашаевни 7:6 ҳисобларида енгди, аммо 1/4 финалда россиялик Давид Баевдан 5:11 ҳисобида мағлуб бўлди. Баев эса ярим финалда польшалик Магомедмурад Гаджиевни енгиб финалга чиқди, бу эса ўзбекистонлик спортчига бронза учун ўтиш турнирида қатнашиш имкониятини тақдим этди.
Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) эса саралашда венесуэлалик Луис Фелипе Урбанехани (10:0), 1/8 финалда венгриялик Даниель Лигетини (соф ғалаба) енгди. Аммо чорак финалда туркиялик Таҳа Акгулга ютқазди (0:3). Туркиялик спортчи эса яримфиналда хитойлик Живеи Денгдан устун келиб финалга чиқди, бу эса Раҳимовга бронза учун ўтиш турнирида қатнашиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
20:25 / 26.08.2021
Олимпиада совриндорларига автомобиллар билан бирга “чиройли” рақамлар ҳам совға қилинган
19:42 / 14.08.2021
Бекзод Абдураҳмонов ва Нигора Турсунқулова турмуш қурди
19:33 / 08.08.2021
Баҳодир Жалолов, Акбар Жўраев, Бекзод Абдураҳмонов – эксклюзив интервью (видео)
15:42 / 08.08.2021