Тошкент шаҳридаги 12 та автобус йўналишида кучайтирилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг билдиришича, 115, 134, 120, 56, 199, 198, 84, 190, 128, 71, 188 ва 101-сонли автобус йўналишларида назорат кучайтирилган.

Хусусан, 23–27 октябр кунлари ўтказилган рейдлар давомида 2 603 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Энг кўп баённомалар 190-йўналиш (331 та), 115-йўналиш (276 та) ва 134-йўналишда (263 та) қайд этилган.