2019 йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбойжон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусейн Гулиевни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТТДҲК) мажлисида Ўзбекистон делегацияси иштирокига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ амалий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, 2009 йил 3 октябрь куни имзоланган ТТДҲКни тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини Ўзбекистон томонидан ратификация қилиниши мамлакатларимизга икки ва кўп томонлама шаклларда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очади.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон - Озарбойжон тадбирларини ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди. Бу қандай имкониятлар беради?






