Афғонистонда авиазарбалар тўйдаги 40 кишининг ҳаётини олиб кетди
Афғонистоннинг Гилманд вилоятида ҳукумат кучларининг жангариларга қарши амалиёти вақтида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Улар амалиёт олиб борилаётган жой яқинидаги тўй меҳмонлари бўлган. Авиазарбалар оқибатида 40 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган, 9 киши жароҳат олган. Бу ҳақда вилоят кенгаши вакили Абдулмажид Охунзодага иқтибос келтирган ҳолда 1TV телеканали хабар берди.
Воқеа 22 сентябрь оқшомида махсус кучлар “Толибон” жангарилари худкушларни тайёрлаган уйда операция амалга ошириши вақтида юз берган. Таъкидланишича, ушбу уй олдида тўй ўтаётган бўлган.
Таъкидланишича, авиазарбалар натижасида 14 нафардан 22 нафаргача жангари йўқ қилинган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани вилоят раҳбариятига воқеа юз берган Муса-Қалъа уездига тинч аҳоли ҳалок бўлиши тафсилотларини ўрнатиш учун тергов гуруҳи жўнатишни буюрган. Бу ҳақда Ғанининг матбуот котиби Содиқ Содиқий маълум қилди.
“Президент Ғанининг ҳарбий амалиётлар ўтказилиши вақтида қўшимча эҳтиёткорликка чорловларига қарамай, тинч аҳоли ҳалок бўлганидан қайғудамиз ва ларзага келдик”, деб айтган Содиқий твиттерда.
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзой Гилманддаги воқеани “геноцид” деб атаган.
“Афғонлар ва болаларнинг ўлдирилиши айни вақтда геноцид даражасида. Мен афғонларни бирлашиб, мамлакатга эгалик қилиш ҳуқуқини қайтаришга ҳамда тинчлик ва қадр-қимматни тиклашга чақираман”, деб ёзган Карзой твиттерда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024