Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Токио Паралимпиадасига йўлланма олган ва совриндор сузувчилар ёш спортчилар билан учрашди
10-15 сентябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, саккизта медал ва 3 та Паралимпиада лицензиясини қўлга киритишди.


Ушбу мусобақада кумуш медални қўлга киритган Андижон сув спортига ихтисослаштирилган БЎСМ спортчиси Фирдавсбек Мусабеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Спорт мактабининг яна бир спортчиси Музаффар Турсунхўжаев 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлди ва Токио-2020 Паралимпиада йўлламасининг қимматли рейтинг очколарини жамғарди.
Ҳар икки спортчи ва уларнинг мураббийи Андижон сув спортига ихтисослаштирилган БЎСМ тарбияланувчилари билан учрашдилар.


Спорт мактаби директори Илҳомжон Эргашбоев совриндор сузувчиларни ўқувчилар номидан табриклаб уларга келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида омадлар тилади.
Фирдавсбек Мусабеков ҳамда Музаффар Турсунхўжаевлар сув ҳавзасида ёш спорчиларга маҳорат дарслари ўтиб беришди.




Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026