Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари миқдори маълум бўлди
2019 йил I ярмида Ўзбекистонга жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари 2,59 млрд долларни ташкил этди.
Марказий банкнинг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотларида айтилишича, 2018 йил I ярмида ушбу кўрсаткич 2,28 млрд долларга тенг бўлган.
Ўз навбатида, 2019 йил I ярмида Ўзбекистондан ўтказмалар миқдори 467 млн долларни ташкил қилди. 2018 йил I ярмида - 401,1 млн доллар.
2019 йил I ярмида энг кўп пул ўтказмалари МДҲ давлатларидан амалга оширилган - 2,15 млрд доллар. Бунда кучли учлик қуйидагича кўринишга эга: Россия Федеpацияси - 1,97 млрд, Қозоғистон - 144,1 млн, Қирғизистон - 16,6 млн доллар.
Қолган мамлакатлар ҳиссасига 433,9 млн доллар тўғри келди.
Мавзуга оид
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026