Light | 14:40 / 29.09.2019
40989
3 дақиқада ўқилади
Кўз касалликларининг олдини олиш қоидалари
Статистика бўйича, ҳозирги кунда ҳар учинчи инсон кўриш қобилияти муаммоларидан азият чекади. Сабаблар турфа хил, масалан: экология, ирсият, техника буюмлари таъсири (телевизор, компьютер).
Кўриш қобилияти сустлашмаслиги учун мунтазам чоралар кўриб бориш лозим:
- Ҳар куни кўз учун гимнастик машқларни амалга ошириш.
- Кўз гигиенасига тўғри риоя қилиш.
- Фойдали маҳсулотлар истеъмоли.
- Иложи борича кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш.
- Техника буюмларидан имконият даражасида камроқ фойдаланиш ёки антикомпьютер кўзойнаклари сотиб олиш.
Кўз саломатлигини сақлашнинг халқчил усуллари
- Пишиқчилик даврида кўп миқдорда черника (резавор мева) ейиш керак. У ўзининг шифобахш хусусияти билан ажралиб туради: кўз тўр пардасидаги қон томирлари ишини жадаллаштиради; кўз толиқишини камайтиради; мушак спазмларини бартараф этади; кўриш қобилиятини асраш ва яхшилашга ёрдам беради.
- Миопиядан азият чекувчи барча беморлар кўпроқ сабзи истеъмол қилишлари тавсия этилган, унинг фойдаси бор. Миопия, конъюнктивит, блефарит, «шапкўрлик» каби касалликлар билан курашишда ушбу сабзавот самаралидир. Мунтазам равишда сабзи тановул қилиш кўриш қобилиятини оширади, чарчоқни олади ва оғриқни камайтиради.
- Кўриш равшанлигини оширишга туртки бўлувчилар қаторида яшил кўкатлар тўплами алоҳида ўринга эга (петрушка, исмалоқ, укроп яъни шивит, шовул, кўк пиёз ва бошқа кўкатлар). Кўкат таркиби фойдали микроэлементлар, витаминларга тўйинганлиги сабабли ёшлик ва тўлақонли кўриш қобилиятини узоқ йиллар сақлаб қолишга кўмаклашади.
- Компресслар ҳам ўзининг ижобий таъсирини намоён эта олади, масалан, асал ва аччиқ чой бирлашмаси кўпчиликка яхши таниш. Аччиқ дамланган чойдан кўз касалликларида яллиғланишни бартараф этувчи лосьон сифатида фойдаланиш халқ орасида кенг тарқалган.
- Алоэ ўсимлиги барги ҳам кўзга томизилувчи доривор қоришма сифатида яхши самарага эга. Аксарият ҳолларда у сув ёки асал билан аралаштирилади. Бу малҳам кўриш қобилиятини оширади.
- Картошка сувига матони намлаб кўз остига босиш мушакларни бўшаштириб, чарчоқни олади.
Касалликни даволагандан уни олдини олиш енгилроқ кечади.
Мавзуга оид
12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот
18:18 / 07.09.2024
Кузда кўз касалликлари авж олиши сабаби тушунтирилди
07:30 / 17.11.2020
Смартфонлар ва кўриш қобилияти: кўз нурини асраш бўйича тавсиялар
00:27 / 09.10.2019