Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат тест марказини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири олиб ташланади
Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилиниши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорининг 5-бандидан “олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда),” деган сўзлар чиқариб ташланади.
5-банднинг амалдаги таҳририга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда), абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган йиғим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Давлат тест маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгиланган.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025