Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раҳбариятида ўзгаришлар бўлди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида “Жиу-житсу спортини ёшлар орасида янада оммалаштиришнинг истиқболли режаси” мавзуида Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси томонидан семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбир бошида Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раҳбариятидаги ўзгаришлар билан таништириб ўтилди. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ:
Жасур Жўраев Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Камол Усмонов Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ғайрат Набиев Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси бош котиби лавозимига тайинланди.
Йиғилиш давомида федерация раиси ўринбосари К.Усмонов тадбирдан кўзланган мақсад режага асосан бўлиб ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва кучли спортчиларни республикамизда бўлиб ўтадиган мусобақаларга олиб чиқиб, ғолиб бўлган спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш эканлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.