Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги янги келишув қачон имзоланиши мумкинлиги айтилди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги келишув 2020 йил бошида имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълумот берди.
«Ўзбекистон ҳозир Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган ҳамкорлик ҳақида келишув устида ишлаяпти. Иш муваффақиятли кетяпти. Мураккаб ҳам бўляпти, чунки бу – бизнинг янги форматдаги иқтисодий муносабатларимиз.
Умид қиламизки, янаги йилнинг бошида шундай келишувга эришамиз. Ва бу Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари янада кенгайишига олиб келади», – деди Сафоев 4 октябрь кунги матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 23-28 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги амалдаги ҳамкорлик келишуви 1999 йил 1 июлда имзоланган бўлиб, янги шартнома ушбу битимнинг ўрнига амал қила бошлаши кутиляпти.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024