Жаҳон | 09:39 / 05.10.2019
52113
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Captiva совға қилган тожикистонлик деҳқон Камол Мадумаров вафот этди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Captiva совға қилган тожикистонлик деҳқон Камол Мадумаров вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон президенти сайтида хабар қилинган.

Қайд этилишича, Камол Мадумаров 4 октябрь куни 80 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон телефон орқали марҳумнинг катта ўғли билан боғланиб, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Камол Мадумаров ўзининг самарали фаолияти давомида мамлакат қишлоқ хўжалиги, айниқса боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшди ҳамда ўз тажрибаси ва кўникмаларини ўлкаси ривожи учун сарфлади», - дейилади Тожикистон президенти сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрь ойи охирларида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Турсунзода туманидаги «Боғи сомон» деҳқон хўжалигига ташриф буюрганди.

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди экани айтилган. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. 

Президент узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирган. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилганди.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид