Бугун, 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари ҳамда кенгаш бош котиби иштирок этди.

Йиғилишда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-саноат ва тадбиркорлик соҳаларида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси (Ўзбекистон):
─ Туркий кенгаш унга аъзо давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликни, биринчи галда савдо, инвестиция, инновация, транспорт, туризм, маданий ва гуманитар алмашинув соҳаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи самарали минтақавий тузилма ҳисобланади. Унга аъзо ҳар бир мамлакат ўз иқтисодиётини ривожлантиришдан манфаатдордир.

Боғдод Амреев, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби:
─ Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, либерал иқтисодиёт, ишбилармонлик ва сармоявий муҳитни яхшилаш борасида аниқ қадамлар амалга оширилмоқда. Буни жаҳон ҳамжамияти қизиқиш билан кузатиб турибди. Мамлакатнинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши эса бу соҳадаги ислоҳотларнинг янада ижобий характерга эга бўлишига кўмаклашади.
Рифат Ҳисарчик ўғли, Турк савдо-саноат палатаси президенти (Туркия):

─ Бу кенгаш аъзолари аслида олтита алоҳида ўлкада яшаётган ягона миллатдир. Туркий кенгашга Ўзбекистоннинг қўшилиши Кенгаш учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам манфаатли. Ўзбекистон қўшилгандан сўнг Кенгашнинг умумий товар айланмаси 15 млрд долларга етиши кутилмоқда.
Кенгаш аъзолари ҳамкорлик баробарида иқтисодиётдаги муаммоларга ечим ҳам излаши лозим. Иқтисодиётга аёллар ва ёшларни кўпроқ жалб қилиш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш даркор. Хусусий сектор иштирокисиз иқтисодиётни гуллатиб бўлмайди.
Мамед Мусаев, Тадбиркорлар миллий конфедерацияси президенти (Озарбойжон):

















