Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатларининг номи эълон қилинди
Жеймс Пиблз, Дидье Келоз ва Мишель Майор физика бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти лауреатлари деб эълон қилинди.
Олимлар астрономия ва астрофизика соҳасидаги тадқиқотлари учун мукофотланишди.
Тақдирлаш маросими анъанага кўра 10 декабрь, Нобель мукофотлари асосчиси - швециялик тадбиркор ва ихтирочи Альфред Нобелнинг вафот этган куни ўтказилади.
BREAKING NEWS:
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 8, 2019
The 2019 #NobelPrize in Physics has been awarded with one half to James Peebles “for theoretical discoveries in physical cosmology” and the other half jointly to Michel Mayor and Didier Queloz “for the discovery of an exoplanet orbiting a solar-type star.” pic.twitter.com/BwwMTwtRFv
У васият қилган бешта мукофотдан тўрттаси Стокҳолмда топширилади. Тинчлик учун Нобел мукофоти соҳиби ўз мукофотини Ослода 10 декабрь куни олади.
Нобел мукофотларидан ҳар бирининг миқдори тўққиз миллион швед кронаси (950 минг доллардан озроқ)ни ташкил этади.
Аввалроқ Уильям Келин, Петер Ратклифф ва Грегг Семенца тиббиёт бўйича 2019 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлганлиги эълон қилинганди.
Мавзуга оид
17:41 / 06.10.2022
Шорт-листдаги фаворит: Зеленский Нобел мукофотини оладими?
12:54 / 05.10.2021
Нобель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди
20:12 / 23.09.2021
2021 йилда Нобель совриндорлари мукофотни ўз давлатларида олади
19:20 / 31.01.2021