Ўзбекистон | 17:34 / 09.10.2019
5300
1 дақиқада ўқилади

40та ЖИЭМда маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди

Фото: “Ҳунарманд” уюшмаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган 40 та жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди

“Ҳунарманд” уюшмаси тажрибали уста-ҳунармандларни жалб этган ҳолда мазкур курсларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда бу курсларга 717 нафар маҳкум жалб қилиниб, ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ҳунар ўрганмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларида Уюшманинг ҳудудий бошқармалари томонидан халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат соҳасида катта тажрибага эга уста-ҳунармандлар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ўтказилмоқда. 

Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган маҳкумларга “Ҳунарманд” уюшмасининг махсус сертификатлари тақдим қилинмоқда.

Мавзуга оид