Ўзбекистон | 08:30 / 13.10.2019
26119
3 дақиқада ўқилади

Сенатда уч нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди

Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Номзодлари Президент томонидан Олий суд судьяси лавозимига тақдим этилган уч нафар судья Сенат томонидан тасдиқланди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Роҳат Исмоилов, Санобар Мамадалиева ва Шамсиддин Тожиев сенаторлар ўртасидаги овоз бериш жараёнида 10 йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланган.

Рахат Исмайлов

Роҳат Исмоилов – 1976 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Миллати қорақалпоқ. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 1997 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.

Роҳат Аминбаевич меҳнат фаолияти давомида ижро ва суд ҳокимиятининг турли лавозимларида ишлаган. 2007-2010 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди судьяси, 2010-2013 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди раиси, 2013-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Олий суди судьяси, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлган, 2018 йил 30 мартдан ҳозиргача Судьялар олий кенгаши судьяси лавозимида ишлаб ишлаб келмоқда.

Санобар Мамадалиева

Санобар Мамадалиева – 1962 йил Наманган вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 1986 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.

Санобар Турсуновна узоқ йиллар адвокатлик ва ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. 2001-2002 йилларда Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси, 2002-2013 йилларда Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди судьяси лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг 5 мартидан ҳозиргача Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди судьяси сифатида меҳнат қилиб келмоқда.

Шамсиддин Тожиев

Шамсиддин Тожиев – 1979 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2003 йилда ушбу институтнинг магистратурасини тамомлаган.

Шамсиддин Мамарежебович меҳнат фаолиятини Олий судда маслаҳатчи лавозимидан бошлаб, Олий суднинг турли лавозимларида фаолият юритган. 2008-2013 йилларда Жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани суди судьяси, 2013-2015 йилларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси бўлган, 2015 йилдан ҳозиргача Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид