Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди
Интернетда имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширган ҳиндистонлик коллеж талабалари сурати тарқалиши билан боғлиқ машмаша авж олди.
Фотосуратлар Ҳиндистоннинг Канатака штати Хавери шаҳридаги Бхагат тайёрлов коллежининг кимё фанидан имтиҳонлари вақтида олинган.
Суратларда ўқувчилар парталар олдида ўтиргани ва кўчириб ёзиш имконияти бўлмаслиги учун бошда картон қути бўлгани ҳолда тасвирланган.
Коллеж маъмури ушбу кўнгилсиз ҳолат юзасидан округ ҳукумати олдида узр сўради.
Унинг сўзларига кўра, бу усулдан бошқа мактабларда қўлланишидан хабар топган коллеж ўқитувчилари ҳам тажриба қилиб кўрмоқчи бўлишган.
У шунингдек, бу тажриба иштирокчиларнинг розилиги ва уларнинг ўзлари олиб келган картон қутиларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини таъкидлаган.
«Ҳеч қандай мажбурлаш бўлмаган. Расмларда кўриниб турибдики, ҳамма талабалар ҳам қутини кийишмаган. Баъзилар қутиларни 15 дақиқадан сўнг ечиб ташлашган, биз ҳам бир соатдан сўнг ечишни тавсия этгандик», - дейди бошқарувчи.
Маҳаллий органлар вакиллари ижтимоий тармоқларда фотосуратларни кўришлари биланоқ зудлик билан коллежга ташриф буюришган.
Университетгача таълим қўмитасининг маҳаллий директори ўринбосари С.Ч. Пирджаде ушбу усулни ноинсоний деб атади.
«Бу воқеадан хабар топишим билан ўша заҳоти коллежга бордим ва раҳбарият бунга чек қўйиши кераклиги ҳақида буйруқ бердим, - дея унинг сўзларини келтиради Times of India газетаси. - Шунингдек, коллеж раҳбарларига огоҳлантириш бердим ва ҳозирда интизомий чораларни кўриб чиқмоқдаман».
Коллеж раҳбарияти ушбу тажриба тўхтатилгани ва маҳаллий таълим органлари буйруқларига амал қилинаётганини билдирган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024