Жамият | 14:11 / 24.10.2019
11564
1 дақиқада ўқилади

Польшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди 

Фото: Thinkstock

Польшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти бу ҳақда ахборот билан чиқди.

Мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 21 октябрь куни Мазовецк ўпка ва сил касалликларини даволаш марказида (Mazowieckie Centrum Leczenia Chorób Płuc i Grużlicy w Otwocku) 23 августдан бери даволанаётган Ўзбекистон фуқароси Б.Р. ҳаётдан кўз юмган.

Элчихона вазиятни назоратга олган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +48-22-894-62-30 (2).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид