Бу маълумот бўйича Kun.uz турли манбалардан суриштирув ўтказди ва вазият бўйича қўшимча норасмий маълумотларга эга бўлди.
Манбалардан олинган маълумотларимизга кўра, 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Зафар Шаропович Рўзиев ўз вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.










