Жамият | 12:02 / 28.10.2019
9968
1 дақиқада ўқилади

Петербург яқинида юк поезди ўзбекистонлик муҳожирни уриб кетди

Иллюстратив фото

Ленинград областининг Ломоносов туманида 1,5 минг тонна шағал ортилган юк поезди муҳожирни уриб кетди. Эркак воқеа жойида вафот этган.

47news хабарига кўра, эркак киши 26 октябрь куни кечқурун поезд остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, яқин жойдаги майдончада қурувчи бўлиб ишлайдиган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Поезд машинистининг сўзларига кўра, у темир йўлдан кетаётган пиёдани пайқаган ва унга четга чиқиш сигналини чалган, лекин қайтарма қалпоқда бўлган эркак бунга реакция билдирмаган. Поезд соатига 20 километрдан кўп бўлмаган тезликда ҳаракатлангани айтилади. Фавқулодда тўхташга қарамай, тўқнашув олдини олишнинг имкони бўлмаган.

Мавзуга оид