«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан хонанда Озода Саидзода кечирилиб, унга яна эркин ижод қилиш имконияти тақдим этилгани ва шу куни Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилгани ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарди. Аксарият кишилар «Ўзбекконцерт»ни ижодга цензура жорий этишда айблай бошлашди.

Кейин расмийлар ҳам бунга муносабат билдиришди. Бу айбловлар таъсир қилди чоғи, «Ўзбекконцерт» Ж.Отажоновнинг лицензиясини қайтариб берди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўзи қандай идора?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ–4956-сонли фармонига мувофиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси негизида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташкил этилган эди.

Идора уставида у томонидан концерт-томоша фаолияти лицензияланиши, концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатномалар, шу жумладан лицензия талабгорларига миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосалари асосида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берилиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №354-сонли қарори билан Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Мазкур низомда концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилиши мумкинлиги акс этган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 11 апрелда ПФ–5409-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 июндан ушбу фаолият билан шуғулланиш учун бериладиган