Ўзбекистон | 07:35 / 02.11.2019
32252
2 дақиқада ўқилади

ИИВ: ЙПХ ходимининг ҳаракатларини тасвирга олиш тақиқланмаган

Фото: KUN.UZ

Матбуот анжуманида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Шоҳрух Ғиёсов, вазирлик Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари, шунингдек, республика ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда масъул шахсларга хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг ҳаракатларини ҳайдовчилар тасвирга тушириши ва ижтимоий тармоққа жойлаштириши юзасидан аниқлаштирувчи савол берилди.

ИИВ жавобида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарорига кўра йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага тасвирга олиш мумкин.

«Тасвирга олиш тақиқланмаган», - дея жавоб қайтарди масъул шахслар.

Шунингдек, тадбирда автомашиналарга кучайтирилган авточироқларни ўрнатиш борасида ҳам савол берилди.

Жавобда қайд этилишича, умумий техник регламентга кўра транспорт воситалари қисмларини ишлаб чиқарган завод томонидан жорий қилинган техник тавсифномасида белгиланган талабларни ўзгартириш мумкин эмас.

Мавзуга оид