Ижтимоий тармоқлардаги “Сиздан телеграм” саҳифасида Навоий вилоятида содир бўлган воқеа ҳақида лавҳа ёритилди. Видео илова қилинган бу хабар "Уч маст эркак “тез ёрдам” ходимларини уйига чақириб, уларни роса таҳқирлади. ИИБ шифокорларга қўл кўтарган шахсларга чора кўрмаяпти” деб номланган.
“Тиббиёт бирлашмасидан ёзмоқдамиз. 31 октябрь куни “тез ёрдам” бўлимига тушган чақириққа асосан шифокор Нажмиддин Болиқулов ва фельдшер Улуғбек Ражабов Наврўз кўчаси 10-уй 4-хонадонга борган.
Ҳамкасбларимизни маст ҳолдаги уч эркак кутиб олган. Уларни шифокорни ҳақоратлаган ва унга қўл кўтариб тажовуз қилган. Бу фуқаролар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмагани ҳолда, шифокорларни атайин мазахлаш учун чақирган, деган тахминдамиз.
Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар идорасига хабар берилган. Учаласи ҳам маст ҳолда бўлгани сабаб ҳушёрхонага жойлаштирилган. Аммо ИИБ ходимлари бирор чора кўрмай, 4 соатдан сўнг уларни қўйиб юборган. Шифокорларни таҳқирлаган, ҳамкасбларимизга қўл кўтарганларга қонуний жазо берилишини талаб қиламиз! (Навоий вилояти Учқудуқ тумани)” – дея тугалланади фойдаланувчилар йўллаган хабар.
Воқеа бўйича изоҳ олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланганимизда вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев ҳолат юзасидан Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси берган дастлабки маълумотларни тақдим қилди.
“Видеолавҳадаги шифокор Болиқулов Нажмиддин 2019 йил июнь ойида Самарқанд давлат тиббиёт институти педиатрия факультетини тугатиб келиб, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилинган. Ўзи билимдон, ёш мутахассис. Фельдшер Ражабов Улуғбек 6 йилдан буён Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида ишлаб келмоқда. Тажрибали, билимдон мутахассис, ҳар қандай шошилинч ҳолатларда малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қобилиятига эга.
31 октябрь куни тез ёрдам бўлимига соат 17:40 да Учқудуқ тумани Наврўз кўчаси 10 уй 4 хонадондан 1968 йилда туғилган фуқаро Қ. Й. учун шу фуқаро уйида бўлган номаълум шахс чақириқ қилган. Тез ёрдам бригадасига 17:42 да чақириққа бориш топшириғи берилган. “Hunday” тез ёрдам автомашинасини 10 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи Валиков Икром бошқарган. 17:45 да тез ёрдам бригадаси чақирилган манзилга етиб борган. Тез ёрдам бригадаси хонадонга киргандан сўнг шу хонадонда бўлган маст ҳолатдаги фуқаролар томонидан ҳақоратлар қилиниб, жанжал бошланиб кетган. Хонадонда аслида бемор бўлмаган, на хонадон эгалари, на маст ҳолатдаги шахслар томонидан касаллик ҳақида мурожатлар қилинмаган. Воқеа жойига ички ишлар ходимлар етиб келган ва маст шахслар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли реабилитация марказига (

















