Халқаро Меҳнат ташкилоти илк маротаба «Меҳнат соҳасининг асосий ҳуқуқлари ва қонун-қоидалари масалалари бўйича Академияси»ни ташкил этди. Унда дунёнинг турли давлатлари сингари Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон делегацияси 30 кишидан иборат бўлиб, қамрови ва жиҳатидан ҳам ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалар вакиллари бор эди. Хусусан, делегация таркибида Сенат аъзоси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ногиронлиги бор шахслар жамияти, Касаба уюшмалари Федерацияси, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар бор эди.




Таъкидлаш ўринлики, Академия улкан глобал анжуман бўлиб, иштирокчилар ҳамкасблари билан турли шарт-шароитлар ҳамда шиддатла ўзгариб бораётган меҳнат дунёсида 4та асосий қонун-қоида ва ҳуқуқларни амалиётга жорий қилиш масалаларини муҳокама қилишди. Шу билан бирга, инсоннинг асосий ҳуқуқига нисбатан глобал таъсирга оид ахборот билан алмашиш имкони тақдим этар экан, асосий диққат-эътибор қишлоқ хўжалиги ва норасмий иқтисодиётда, етказиб бериш занжири, можаро ва зиддиятлар шароитидаги долзарб тўсиқларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.




Академия глобал ўқув тадбири сифатида ташкил этилди. У иштирокчиларнинг меҳнат соҳасидаги асосий қонун-қоидалар ва ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш нуқтаиназаридан ишлаб чиқилган эди.






















