«Абдулла Қодирий мажмуаси»даги лойиҳа учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Абдулла Қодирий мажмуаси”да амалга оширилаётган лойиҳа бўйича маълумот берди.
Лойиҳага кўра, Абдулла Қодирий боғи ҳудудида Қодирий номидаги ижод мактаби ва замонавий кутубхона барпо этилади, адибнинг ҳайкали ўрнатилади, шунингдек, адиб яшаган хонадон ва унинг атрофида ҳам ҳозирда реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу жойда Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилади.
Санаб ўтилган ишларни амалга ошириш учун 60 млрд. сўмдан зиёд маблағ талаб этилади, жумладан, уй-музей учун – 12 млрд. сўм, мактаб ва ҳайкал учун – 40 млрд. сўм, ҳудуд атрофидаги хонадонларни кўчиришга компенсация учун – 10 млрд. сўм кўзда тутилган.
Абдулла Қодирий номини абадийлаштириш, унинг номидаги мажмуа ва уй музейини замонавий талаблар ва миллий анъаналар асосида барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳудудда “Абдулла Қодирий мажмуаси” тимсолида этно боғ ва этно шаҳарча барпо этилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган, дейилади маълумотда.
Лойиҳага кўра, боғнинг бир қисмида Абдулла Қодирий яшаган давр руҳи акс этган этно шаҳарча ташкил қилинади. Қолган қисми эса режалаштирилган бунёдкорлик ва юқори сифатда ободонлаштириш учун бино ва меҳмонхона барпо этиш мақсадида инвесторларга инвестицион шартлар билан таклиф этилмоқда.
Ушбу шарт орқали келиб тушган маблағлар юқорида кўрсатилган кутубхона, мактаб, ҳайкал, уй-музейини қуриш, юқори сифатдаги ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва кўчирилаётган хонадонлар учун компенсация тўлаш мақсадларида сарфланади.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024