Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вологда губернатори ўринбосари Тошкентда ёғочли бинолар барпо этишни таклиф қилди
Россиянинг Вологда области губернатори ўринбосари Виталий Тушинов Тошкентда ёғочли бинолар барпо этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов билан ўтказилган учрашувда айтиб ўтди.
Мулоқот давомида қайд этилишича, Вологда области билан ўзаро товар айланмаси 100 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бу кўрсаткични камида беш баробар кўпайтиришга имконият ҳамда шароит етарлидир.
Вологда области губернатори ўринбосари Виталий Тушинов савдо-иқтисодий, саноат ва қурилиш йўналишидаги ҳамкорлик бўйича мулоҳазаларини баён этди. Қурилишда ёғочли бинолар барпо қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, тахтани қайта ишлаш, қандолатчилик, экологик тоза кийимлар ишлаб чиқариш ҳамда балиқчилик бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам аҳамиятли эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026